Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«Пайғамбар с.а.в. бир кишини ҳайбарга волий қилиб тайинладилар. У бошқа жойнинг хурмосини олиб келди. Пайғамбар с.а.в., ҳайбарнинг ҳамма хурмоси шунақами, деб сўраган эдилар, у, йўқ, эй Расулуллоҳ, Оллоҳга қасамки, биз бунинг бир соҳини икки соҳга, икки соҳини эса уч соҳга оламиз, деб жавоб берди. Шунда Пайғамбар с.а.в., бундай қилма, ҳаммасини дирҳамга сот, кейин ўша дирҳамга сотиб ол, дедилар». Муттафақун алайҳb. Пайғамбар с.а.в. унга ўша сотиб олган одамидан бошқасига сотишни буюрмадилар. Агар сотиб олган одамига сотиш ҳаром бўлганида буни билдириб қўйган бўлардилар. Демак, ҳеч қандай шарт ва тил бириктирув бўлмаса, бу иш жоиз. Олтинни кумушга сотиб, кейин кумушга олтин сотиб олиш ҳам шунга ўхшаш ишдир. агар тил бириктирув бўлса, бу иш жоиз эмас. Чунки диндаги бирон ишда ҳам ҳийла мумкинмас, ҳаром ишдир. Оллоҳ ҳаром қилган ишга йўл топиш ёки гарданидаги вожиб ишдан қутулиш ё бурчдан қочиш учун ҳаром иш қилишни хоҳлагани ҳолда ўзини мубоҳ ишни қилаётган қилиб кўрсатиш ҳийладир. Чунки ҳаромга олиб борувчи восита ҳам ҳаромдир. Пайғамбар с.а.в.:


«لَيَسْتَحِلَّنَّ طَائِفَةٌ مِنْ أُمَّتِي الْخَمْرَ بِاسْمٍ يُسَمُّونَهَا إِيَّاهُ» 
«Умматимнинг бир тоифаси ароққа ўзича бир ном ўйлаб топиб, уни ҳалол қилиб олади», деганлар. Бу ҳадисни Аҳмад Убода ибн Сомитдан ривоят қилган. Яна Аҳмаднинг Абу Молик Ашжаийдан ривоят қилишича, у Пайғамбар с.а.в.нинг:


«لَيَشْرَبَنَّ نَاسٌ مِنْ أُمَّتِي الْخَمْرَ يُسَمُّونَهَا بِغَيْرِ اسْمِهَا» 
«Умматимдан айрим одамлар ароққа ўзларича бошқача ном қўйиб олиб, уни ичадилар», деганларини эшитган экан.


Хуллас, пул алмаштириш Исломда рухсат этилган муомалалардандир. Фақат шариат баён қилган махсус ҳукмлар асосида бўлмоғи лозим. Бу иш ички муомалаларга ҳам, ташқи муомалаларга ҳам бир хил жорий қилинади. Мамлакат пулидан иборат олтинни кумушга, кумушни олтинга қандай алмаштирилса, чет эл пулини маҳаллий пул билан шундай алмаштирилаверади. Мамлакат ичкарисида бўладими, ташқарисида бўладими, молиявий муомала бўладими, тижорий муомала бўладими, фарқи йўқ. Ташқи муносабатлардаги пул алмаштиришларни баён қилиш учун пулнинг ўзи хусусида тўхталиб ўтишимиз лозим.

 

108-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143